ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАЛАРИ - ХАЛҚНИНГ ОЧИҚ МУЛОҚОТИ

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАЛАРИ - ХАЛҚНИНГ ОЧИҚ МУЛОҚОТИ

Мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб Конституциямиз ва унга асосан қабул қилинаётган қонунлар аҳоли турмуш фаровонлигини тобора юксалтириш, мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур кафолатларни амалга оширишда фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқидан фойдаланишда яратилган тизимнинг самарали ишлаши айниқса, муҳим аҳамият касб этади. Batafsil »

ТОМОРҚА - ДАРОМАД МАНБАИ

ТОМОРҚА - ДАРОМАД МАНБАИ

Уй, ҳовли, томорқа – юртнинг бир парча гўзал гўшаси, дейишади. Ҳовлини саранжом-саришта қилиб қўйиш, томорқада рўзғор учун мевали дарахт-у экинларни экиш, парваришлаш, аввало, юртга меҳрлиликнинг бир бўлаги. Ундан келадиган, даромад эса оила бюджетини тўлдиради. Эрта тонгдан томорқада ишлаш, ҳаракат қилиш жисмоний тарбиянинг бир тури–қон юришади, руҳ тетиклашади, мушаклар кенгаяди. Қолаверса, бу жисмоний ҳаракатнинг самараси оилага мева-чева, ризқ бўлиб қайтади. Batafsil »

БЕНАЗИР МАЛҲАМ

БЕНАЗИР МАЛҲАМ

Баҳорнинг илк элчиларидан бири-ялпиз. Ушбу шифобахш гиёҳ фақат баҳорий таомлар масаллиғи бўлибгина қолмай, балки турли дармондориларга бой неъматдир. Бу хусусда бобомиз Ибн Сино ялпизни овқат ҳазмида, ичак оғриғида даволаш воситаси сифатида тавсия этган. Batafsil »

ПЛАСТИК КАРТАЛАРИ ПУЛ ЭМАСМИ?

ПЛАСТИК КАРТАЛАРИ ПУЛ ЭМАСМИ?

Кундалик турмушимизда маҳсулот харид қилганимизда, маиший сервис хизматларидан фойдаланганимизда ва коммунал хизматларга тўловларни амалга оширганимизда банк пластик карточкаси ҳар томонлама қўл келмоқда. Чунки, бу усулда ҳисоб-китоблар тезкор бўлиб, яъни навбатда туриб ёки касса олдида нақд пулимизни бир неча бор санашга сарф қиладиган вақтимизни тежайди. Шунингдек, ҳар қандай жойда ва исталган вақтда масофадан туриб тўловларни амалга оширишимиз имконини беради. Batafsil »

“АЛГЕБРА”НИНГ ОТАСИ ЮРТДОШИМИЗ

“АЛГЕБРА”НИНГ ОТАСИ ЮРТДОШИМИЗ

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий Хоразмда таваллуд топган. Бағдоддаги “Байт ул-Ҳикма” (“Донишмандлар уйи”) илмий марказида илмий раҳбар бўлиб ишлаган. У “Ал-Жабр валмуқобил ҳисоби ҳақида қисқача китоб” асарида тарихда биринчи марта алгебра фани, яъни математиканинг миқдорлар устида уларнинг сон қийматидан қатъий назар бажариладиган амаларнинг умумий қонуниятларини ўрганадиган билимини яратди. Batafsil »

ДАВОМИ МЕВАЛИ БОҒ-СИФАТЛИ КЎЧАТ ТАНЛАБ ЭКИШ ВА ПАРВАРИШГА БОҒЛИҚ

ДАВОМИ МЕВАЛИ БОҒ-СИФАТЛИ КЎЧАТ ТАНЛАБ ЭКИШ ВА ПАРВАРИШГА БОҒЛИҚ

Бегона ўтлар доимо экинларга ўзининг салбий таъсирини ўтказиб келган, буни олдини олиш учун дарахтларнинг орасига техника ёрдамида ишлов бериш учун экиш жадвалини тўғри танлаш катта аҳамиятга эга, акс ҳолда катта қийинчиликларга дуч келинади, қўл кучи билан ишлов бериш иложи бўлмай қолади. Техника ёрдамида бўйига ва энига ишлов бериш ижобий самарасини кўрсатади, орасига экин экилиб, яхши ҳосил олинади. Batafsil »

СОҲИБҚИРОН ШАХСИГА ЮКСАК ЭҲТИРОМ

СОҲИБҚИРОН ШАХСИГА ЮКСАК ЭҲТИРОМ

Ўзбекистон қанчадан қанча даҳолару донишмандларга, шоиру саркардаларга, алломаю уламоларга, бунёдкор, адолатли шоҳларга бешик бўлган, алла айтган диёр. Уларнинг саноғига етмайсан киши. Batafsil »

АМИР ТЕМУР ДАВЛАТИ БОШҚАРУВИ

АМИР ТЕМУР ДАВЛАТИ БОШҚАРУВИ

Соҳибқирон Амир Темур давлати ўз даврида Европа ва Осиёдаги энг йирик, мустаҳкам ва ривожланган давлат сифатида танилди. Унинг вафотидан кейин ҳам унинг авлодлари XVI аср бошига (1507 йилгача) қадар ҳукмронлик қилдилар. Авлодларидан Бобур Ҳиндистонда мустаҳкам империяга асос солди ва XIX асрнинг ўрталарига қадар ҳукмронлик қилдилар. Batafsil »

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ

Яқинда тумандаги Саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида туман ҳокимлиги, давлат солиқ инспекцияси, тижорат банклари ҳамкорлигида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Унга доимий иш ўрнига эга бўлиш истагидаги муддатли ҳарбий хизматдан қайтган йигитлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари таклиф этилди. Batafsil »

МУНОСИБ НИШОНЛАНДИ

МУНОСИБ НИШОНЛАНДИ

8 апрель куни Соҳибқирон таваллудининг 681 йиллиги муносабати билан туман ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик иштирокида Хўжаилғор зиёратгоҳи ёнида бунёд этилиши режалаштирилаётган мажмуада Амир Темур сиймоси ёдга олиниб, Қуръон оятлари тиловат қилинди. Batafsil »