СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

196

Яқинда тумандаги 2-умумий ўрта таълим мактабида вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг ташаббуси билан “Умумий ўрта таълим мактабларида аниқ ва табиий фанларни ўқитишда мактабдан ва синфдан ташқари машғулотлар, замонавий методлар ва лаборатория машғулотларининг метологияси муаммоси ва ечимлари” мавзусида амалий услубий семинар бўлиб ўтди.
Семинарни кириш сўзи билан очган туман халқ таълими бўлими мудири У. Нурматов бу каби семинарларни ўтказишдан асосий мақсад аниқ ва табиий фан ўқитувчиларни малакасини ошириш ҳамда уларни ўз устида ишлашлари учун пойдевор бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.
Семинарда вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг ўқитувчилари Д. Караева, Х. Каримова, К. Расулова, Ю. Рустамов ҳамда туман халқ таълими бўлими ходимлари Х. Рўзиев ва М. Мирзаевлар сўзга чиқишиб, вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларида табиий фанларни ўқитишда лаборатория ва амалий машғулотларни ташкил этиш, жиҳозлардан самарали фойдаланишнинг аҳволи ҳамда муаммолари, фан тўгаракларининг аҳволи, “Маҳорат мактаблари”нинг фаолияти, таълим сифатини ошириш омиллари ҳақида илмий маърузалар қилишди.
Шундан сўнг, семинар иштирокчилари физика, кимё, биология, математика, география фанларидан мактабда ташкил этилган лаборатория ишлари билан танишиб, мактаб ўқувчилари томонидан ташкил этилган “Заковат” интеллектуал ўйинларини кузатишиб ўз фикрларини баён этишди.
Семинар сўнгида фаол иштирок этган ўқитувчиларга вилоят халқ таълими ходимларини кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда 2-мактаб маъмурияти томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Leave A Reply

Your email address will not be published.