“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ”

563

Яқинда тумандаги 23-умумтаълим мактаби тадбиргоҳида туман ҳокимлиги, халқ таълими ва мудофаа ишлари туман бўлимлари томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий билимларини юксалтириш мақсадида юқори синф ўқувчиларидан иборат жамоалар ўртасида ҳарбий-спорт мусобақалари ҳамда мактабларнинг чақириққача бошланғич ҳарбий таълим раҳбарларининг ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ўқув семинарни халқ таълими бўлими услубчиси А.Эрдонов кириш сўзи билан очгач, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Б.Азизов, ВЕИН котиби А.Қодиров, мудофаа ишлари бўлими ходими М.Рўзиев, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Д. Хушвақтова ва бошқалар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда она Ватанга садоқат туйғуларини шакллантириш, аждодларимиз жасоратига содиқ қолиш ҳисла-рини сингдириш каби долзарб вазифалар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди.
Бўлиб ўтган ҳарбий-спорт мусобақаларида иштирок этишган тумандаги 23-, 57-, 52-, 80-, 30-, 82-сонли мактабларининг жамоалари тантанали марш ва саф тайёргарлиги, қўл жанги машқлари ва газ ниқобини белгиланган вақтда кийиш каби бир қатор шартлар бўйича ўзаро беллашдилар.
Қизғин ва муросасиз бўлиб ўтган баҳсларда 57-мактаб жамоаси барча шартларни тўлақонли бажаришиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритишди. Фахрли ўринларни 80-,52- ва 23-мактаб жамоалари эгалладилар. Ғолибларга ташкилий қўмита томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Leave A Reply

Your email address will not be published.