ЎСМИРЛИК ДАВРИ ПСИХОЛОГИЯСИ

556

Биз биламизки, ўсмирлик даврида ўқувчиларда психологик жиҳатдан энг муҳим хислат-вояга етиш, яъни катталик ҳиссининг пайдо бўлиши кузатилади. Бу ақлий фаолиятда, қизиқишда, муносабатда ҳамда хулқ-атворнинг ўзгаришида намоён бўлади.
Ўсмирликнинг илк даври,яъни бошланғич синфни тугатиб, юқори синфга ўтаётган ўқувчиларда кузатилади. Улар кичик мактаб ёшидан, яъни битта ўқитувчи раҳбарлигидан кўпчилик ўқитувчилар тасарруфига ўтиш бола психикасига бир мунча таъсир кўрсатади. Одатда, улар бошқа муҳитга тушиб қолгандай бўладилар. Бундай таъсир тез орада ўз кучини йўқотади. Улар муҳитга мослаша бошлайдилар. Шу билан бирга мустақил ишларни кўпроқ бажаришга, катталар билан кўпроқ мулоқотга киришишга ҳаракат қиладилар. Кичик ўсмир даврида билишга бўлган қизиқиш янада кучаяди.
Кичик ўсмирлик балоғатга етиш даврининг илк босқичи бўлиб, бу даврида жисмоний ва психик ривожланиш тезлашади. Бу даврда ижобий ўзгаришлардан ташқари салбий ҳолатлар ҳам кузатилади. Ўсмирлар тез жаҳли чиқадиган, катталарга гап қайтариб, жиззакилик қиладиган бўладилар. Бундай ҳолатда ота-оналар фарзандига иложи борича хушмуомала бўлишга интилиши керак.

Leave A Reply

Your email address will not be published.