Вилоят ҳокими туман ва шаҳарлардаги коронавирус билан боғлиқ вазиятлар билан танишди.
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Шаҳрисабз шаҳри, Яккабоғ ва Шаҳрисабз туманларига ташриф буюриб, ҳудудларда масъул ҳокимлик ва идоралар томонидан Covid-19га қарши кўрилаётган чоралар ва “Call – markaz”лар фаолияти билан танишди.
Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган “Ўлат, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси маркази”нинг вилоят филиалига вилоят раҳбари Германия ва Россияда ишлаб чиқарилган 3 та ПЗР замонавий лаборатория ускунасини фойдаланиш учун топширди.
Маълумот учун, вилоят ҳокими шу ҳафта ичида барча шаҳар ва туманларда бўлиб, жойларда дори-дармон ва ётоқ ўринлари захираси, тез тиббий ёрдам хизмати, эҳтиёжмандаларга кўмак, пандемия даврида ишлаётган корхона ва ташкилотлар фаолияти билан танишади.