ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЯККАБОҒ ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА БЎЛДИ

129

Бугун вилоят ҳокими, вилоят махсус комиссияси раиси Зоир Мирзаев Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмаси иш фаолияти ҳамда туманда коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Вилоят ҳокими тумандаги тез тиббий ёрдам бўлимининг иш жараёни, шароитлари, хизмат машиналарининг шайлигини кўздан кечириб, навбатчи шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари билан мулоқотда бўлди.
Тез тиббий ёрдам бўлимининг тезкор чақирув хизматидаги фаолияти, шифокорларнинг бирламчи тиббиёт воситалари ва дори-дармонлар билан таъминоти, уларга яратилган қулайликлар борасида муаммолар урганилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан ўз фикрларини билдирди.
Шунингдек, бирлашма ҳузуридаги 24 соат узлуксиз фаолият кўрсатаётган ижтимоий дорихонанинг хизмат фаолияти, таъминот масаласи ва антсептик воситалар заҳирасини кучайтириш борасида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

Leave A Reply

Your email address will not be published.