ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ

130

Яккабоғ туман ИИБ ЙХХБ томонидан туман ҳокимлиги Ахборот хизматига берилган маълумотга асосан жорий йилнинг 20 июль куни соат 18:45ларда Яккабоғ туманидаги Имомёқуб қишлоғида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро Ғ.Абдиназаров ўзининг бошқарувида бўлган “Дамас” русумли автомашинаси билан Яккабоғ тумани Имомёқуб қишлоғидан Алакуйлак қишлоғи томон ҳаракатланиб келаётган чоғида шу йўналишда велосипедда ҳаракатланиб келаётган 1950 йилда туғилган, Алакуйлак қишлоғида яшовчи фуқаро И.Зиядуллаевни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган.
Воқеа оқибатида тан жароҳати олган фуқаро И.Зиядуллаев Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмасига олиб келиниб ётқизилган.
Йўл-транспорт ҳодисасининг содир этилишига сабаб велосипедда ҳаракатланиб келаётган фуқаро бир қўлида уяли алоқасини қулоғига тутиб гаплашаётган чоғида бошқарувни йўқотиб катта йўлга чиқиб кетганлиги оқибатидир.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Leave A Reply

Your email address will not be published.