ИЗЛАНУВЧАН ЎҚИТУВЧИ

346

Фазилат Холмуродованинг 83-мактабда ёш авлодга инглиз тили фанидан сабоқ бериб келаётганига ҳали кўп вақт бўлганича йўқ. Устоз қисқа фурсат ичида ўзининг тиришқоқлиги, изланувчанлиги, билим савиясининг юқорилиги туфайли жамоа ўртасида эътибор қозонмоқда.
Ёш ўқитувчи ўтаётган ҳар бир дарсида илғор педагогик технологиялардан унумли фойдаланиб, ўқувчиларнинг билим савиясини ошириб бормоқда. Фазилат Холмуродова мактабда “Ёш таржимонлар” тўгарагининг раҳбари сифатида ўқувчилар билан мунтазам шуғулланиш орқали туманда бўлиб ўтадиган билимлар беллашуви ва фан олимпиадаларида фаол иштирок этиб юқори натижаларни эгаллаб келмоқда.
Фазилат Холмуродованинг яқинда мактабнинг 6 синфида инглиз тили фанидан ўтказилган “Happy birthday” мавзусидаги очиқ дарсида ёш педагогнинг билим ва маҳорати яна бир бор намоён бўлди. Меҳнатсевар ўқитувчи дарс жараёнида мавзуга оид мултимедиалар, тарқатма материаллар, техник воситалардан унумли фойдаланиб, машғулотнинг янада жонли ва қизиқарли ўтказилишига эришди. Очиқ дарсда ўқитувчи билан ўқувчилар ўртасида бўлиб ўтган суҳбат асносида ёшлар инглиз тилига бўлган қизиқиши ва қобилиятларини намойиш этдилар.
Жонкуяр ўқитувчи ноанъанавий тарзда ўтказган очиқ дарсда фаол иштирок этган ўқувчиларга рағбат сифатида инглиз тилига оид китоблар совға қилиши билан ёшларнинг хориж тилига бўлган қизиқиши ва интилишларини янада оширмоқда.

Leave A Reply

Your email address will not be published.