ДАВЛАТ ЎРМОН ФОНДИ ЕРЛАРИДА ЁНҒИН ХАВФИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

470

2020 йилда давлат ўрмон фонди ерларида ёнғин келиб чиқишининг ҳамда табиатга ва ўсимлик дунёсига зарар етказилишини олдини олиш мақсадида, Яккабоғ давлат ихтисослашган ўрмон хўжалигининг 2020 йил 14 апрелдаги 61-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Ўрмон тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил 5-сон, 122-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги “Республика ўрмонларини ҳимоя қилиш бўйича айрим меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 506-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 йил 11-сон, 68-модда) ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосан,
1. 2020 йилнинг баҳор, ёз, куз фаслларида давлат ўрмон фонди ерларида ва қўшни фермер хўжаликлари ҳамда фуқаролар йиғинлари ҳудудида жойлашган ўрмонларда тамаки маҳсулотлари чекиш, ов қилиш ҳамда гулҳан ёқиш қатъиян ман қилинади.
2. Яккабоғ давлат ихтисослашган ўрмон хўжалиги бўлимларида фавқулотда ҳолатларда ёнғинни ўчириш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Яккабоғ давлат ихтисослашган ўрмон хўжалиги (Б. Абраев) директори, Қизилсув, Тошқўрғон, Чўянли, Лангар, Кенгузар ўрмон бўлимлари (У. Назаров, И.Назаров, З. Аллаёров, А. Тошпўлатов, С. Тошпўлатов, И. Шодиев) бошлиқлари, “Татар” МФЙ (Т. Бердиев), “Ишкент” МФЙ (Ў. Хўжанов), “Хонақа” МФЙ (Н. Бозаров), “Дарё” МФЙ (А. Қудратов), “Кенгузар” МФЙ (М. Ёдгоров)лар раислари ёнғин хавфини олдини олиш учун барча тадбирларни ўтказиш бўйича шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.
4. Яккабоғ давлат ихтисослашган ўрмон хўжалиги (Б. Абраев), туман ФВБ ЁХБ (Ш. Қобилов), туман Тиббиёт бирлашмаси (О. Бобоқулова), “Ўзтеликом” АК Яккабоғ туман филиали (А. Рахматов), Қизилсув, Тошқўрғон, Қўштол, Чўянли, Лангар, Кенгузар (У. Назаров, И. Назаров, З. Аллаёров, С.Тошпўлатов, И. Шодиев, А. Тошпўлатов) ўрмон хўжалиги бўлимлари, “Татар”, “Ишкент”, “Хонақа”, “Кенгузар”, “Дарё” (Т. Бердиев Ў. Хўжанов Н. Бозаров М. Ёдгоров А. Қудратов) МФЙлари раислари биргаликда, давлат ўрмон фондига ёнғин содир бўлса тезда, кечиктирмасдан ёнғинни ўчириш учун ётарли одамларни жалб қилиш ва уларни асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ҳамда озиқ-овқат билан таъминлаш ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш вазифалари юклатилсин.
5. Яккабоғ давлат ихтисослашган ўрмон хўжалиги (Б. Абраев), туман табиатни муҳофаза қилиш бўлими (Н. Исматов), “Татар”, “Ишкент”, “Хонақа”, “Кенгузар”, “Дарё” (Т. Бердиев, Ў. Хўжанов, Н. Бозоров М. Ёдгоров, А. Қудратов) МФЙлари раислари биргаликда ўрмон хўжалиги ер фондига яқин аҳоли пунктларида, ўрмон хўжалиги фонди ерларида ёнғинни олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда ўрмончиликка оид қонунларни бузган шахсларга нисбатан тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш, тегишли органларга тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 2 августдаги х-4711/08-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин
7.Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириш белгилансин.
8.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ф. Жумаев зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими 2020 йил 8 май,
Яккабоғ шаҳри

Leave A Reply

Your email address will not be published.