СЕМИНАР-ТРЕНИНГ БЎЛИБ ЎТДИ

1 952

Тумандаги Озиқ-овқат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи биносида жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайловларга тайёргарлик кўриш мақсадида сайлов участкаси фаоллари учун семинар-тренинглар ўтказилди.
Машғулотлар республика тренери Абдуваҳоб Зулфиқоров, вилоят тренерлари Акбарали Арзиев ва Суюн Каримовлар томонидан ўтказилиб, участка сайлов комиссияси раислари ва котиблари 2 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишди. Унда сайловларнинг мазмун-моҳияти ва сайловга оид қонунчилик, сайлов комиссиялари ва уларнинг ваколатлари, сайлов участкаларини жиҳозлаш, муддатдан олдин овоз бериш, такрорий овоз бериш, такрорий сайлов, сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик мавзуларида мулоқот ва савол-жавоблар олиб борилди.
Маълумки, бу йилги сайловлар ягона Сайлов кодекси асосида тартибга солинади. Унга мувофиқ, Олий Мажлис қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайловларда 5 та сиёсий партия бевосита иштирок этади.
Сайловлар жараёнини очиқ ва шаффоф тарзда ташкил этиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан кузатувчининг иштироки кафолатланмоқда. Сайлов участкаси фаоллари шу каби мавзуларни синчиклаб ўрганиб, бу борада ўз билимларини янада мустаҳкамладилар. Машғулотлар сўнгида тингловчиларнинг билимлари назорат тест саволлари асосида баҳоланди.

Leave A Reply

Your email address will not be published.