КОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

1 605

Яқинда туман мактабгача таълим бўлимининг конференцияси бўлиб ўтди. Унда бўлим фаолияти тўғрисида бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи Д. Жўраев маъруза қилди. Маърузада таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан тумандаги мактабгача таълим бўлимида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Тумандаги жами 88 та мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, уларнинг 27 таси давлат муассасалари ва уларга 5370 нафар 3-7 ёшли болалар жалб қилинган, 7 та давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган муассасаларда 655 нафар, 1 та хусусий муассасада 60 нафар хамда 53 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларида 1325 нафар 3-7 ёшли болалар таълим-тарбия олмоқдалар.
Туман ҳудудидаги 3-7 ёшли болалар 24474 нафарни ташкил этиб, уларнинг 7410 нафари ёки 30,2 фоиз мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган, жорий йил охиригача давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари, қў-шимча гуруҳлар, тайёрлов гуруҳлари ташкил этиш хисобига 9800 нафар ёки 41,2 фоиз болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган ва бу бо-рада амалий ишлар олиб борилмоқда. Туман ҳудудидаги 3-7 ёшли болалар 24474 нафарни ташкил этади, уларнинг 7410 нафари ёки 32,2 фоизи мактабгача таълим муасассаларига қамраб олинган.
2019-2020 ўқув йилида Қатағон, Нурафшон, Алакўйлак, Узун, Самоқ, Фаровонлик МФЙ ҳудудларида 6 та давлат ҳусусий шериклиги ва тумандаги бошқа ҳудудларда 125 та оилавий мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш ҳамда умумий қамровни 41,2 фоизга етказиш режалаштирилган.
2020 йилда инвестиция дастури асосида 21-, 29- мактабгача таълим муассасалари биноларини реконструкция қилиш, Узун ва Қишлиқ ҳудудларида жойлашган собиқ мактабгача таълим муассалари биноларини таъмирлаш ва жиҳозлаш таклифлари киритилган.
Маъруза юзасидан сўзга чиқишган туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О. Тиловов, таълими фахрийси Х. Ҳайитов, “Яккабоғ овози” газетаси бош муҳаррири Б. Азизов ва бошқалар ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар. Тадбирда таълим тизимида фаоллик кўрсатган соҳа ходимларига маъмурият томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Leave A Reply

Your email address will not be published.