ЎҚУВЧИЛАРГА ҚУЛАЙЛИК

1 533

Тумандаги Синнон қишлоғида истиқомат қилувчи аҳолининг бошланғич синфларда таҳсил олаётган фарзандлари ҳозирги кунга қадар мослаштирилмаган бинода ўқир эдилар. Янги ўқув йили олдидан эса энди улар замонавий, барча шароитларга эга, шинам ва ёруғ хоналарда таҳсил олишни бошладилар.
Аҳолининг мурожаатлари асосида тумандаги “Абдиев Салоҳиддин Имомович” хусусий корхонаси қурувчилари томонидан 552 миллион сўм қийматга эга бўлган 80 ўринли мактаб биноси қисқа фурсатларда куриб битказилди.
1 октябр– “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан янги мактаб биносининг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбир тантанали тус олди.
Тадбирни кириш сўзи билан очган туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Олмурод Тиловов, қурувчилар раҳбари Саттор Абдиев, қишлоқ оқсоқоли Малик Худоёров, мактаб директори Ғайрат Абдуҳакимов ва бошқалар юртимизда таълим тизимдаги ислоҳотлар, ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган имтиёзлар-у қулайликлар ҳақида ўз фикр- мулоҳазаларни баён этдилар.
Шундан сўнг, қурувчилар томонидан мактаб маъмуриятига рамзий калит топширилиб, ўқувчилар ҳаваскорлик гуруҳининг бадий чиқишлари барчага байрамона кайфият бағишлади.

Leave A Reply

Your email address will not be published.