АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ-ОММАВИЙ ИШ

1 251

Ҳар қандай давлатнинг тарихи-бу, биринчи навбатда, ўша мамлакатда яшайдиган халқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, унинг иқтисодий ва ижтимоий тавсифларида ўз ифодасини топади.
Бинобарин, аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш якунларига қараб ўтмиш ва ҳозирги давр ҳақида фикр-мулоҳазалар юритиш ҳамда келажакни прогноз қилиш мумкин бўлади. Унутмаслик жоиз, рўйхатга олишда аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумотлар олишнинг ягона манбаи бўлиб хизмат қилади.
Дарвоқе, аҳолини рўйхатга олиш- бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосурат”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, ишончли ахборот манбаи ҳисобланади.
Манбаларда келтирилишича, Ўзбекистон ҳудудида дастлабки аҳоли рўйхати 1897 йилда ўтказилган бўлиб, ўшанда мавжуд оилалар ва аҳоли сони, фуқаролар ёши ва жинси, этник таркиби, туғилиш, ўлим каби демографик жараёнлар ҳақида тасаввур ҳосил қилинган. Кейинчалик 1926, 1939, 1959, 1970, 1979 ва 1989 йилларда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ташкил этилган.
Мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш ҳали бирор марта ўтказилмади. Қолаверса, аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида қонун қабул қилинмаган. Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Унга кўра Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйатга олиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

Leave A Reply

Your email address will not be published.