ОЧИҚ ДАРС БЎЛИБ ЎТДИ

967

Яқинда тумандаги 34-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Гулноза Узоқова томонидан 3-синф ўқувчилари ўртасида она тили ва адабиёти фани ойлигига бағишлаб “Бош бўлаклар ҳақида маълумот” мавзусида “Очиқ дарс” ташкил этилди. Очиқ дарсда синф ўқувчиларидан Зарина Тўраева, Венера Даминова, Муҳаммад Раҳимов, Аслиддин Абдужамолов ва бошқалар ўзларининг она тилига бўлган қизиқишларини намоён этишиб, ўқитувчининг берган саволларига тўлақонли жавоб беришиб, дарсни қизиқарли ўтишида фаоллик кўрсатишди.
Машғулотда иштирок этган мактаб директори Дилором Раҳимова, услубий бирлашма раҳбари Дилноза Боқиева ва бошқа фан ўқитувчилари тажрибали ўқитувчи Гулноза Узоқова томонидан дарсни қизиқарли ўтишида тарқатма материаллар, техник воситалардан унумли фойдаланган ҳолда ўқувчилар фаоллигини оширишда ўқитувчининг маҳорати муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Leave A Reply

Your email address will not be published.