ФАН ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТАДИ

579

Яқинда тумандаги 12-мактабда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида “Мы любим русского языка” мавзусида фан ойлигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни мактаб директори Р. Улашова очиб, рус тилини ўрганиш қоидалари ва буюк рус мутафаккирлари ҳақида маълумотлар бериб ўтди.
Мактабнинг рус тили фани услубий бирлашма раҳбари Д. Бегимқулованинг ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда ўқувчилар томонидан рус шоирлари А.Пушкин, Н.Гоголь ва А.Блокларнинг ҳаёти, ижоди ва уларнинг дурдона асарларидан саҳна кўринишлари ижро этилиб, адиблар қаламига мансуб шеърлардан парчалар ўқилди.
Тадбир сўнгида Ф. Муҳаммадиева, З. Қаландарова, А. Ҳайдаров, З. Асадова, Д. Абдуқаюмова, Ш. Зокиров, Д. Абдусоатов каби фаол иштирок этган ўқувчиларга мактаб маъмурияти томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Leave A Reply

Your email address will not be published.