ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

520

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгашининг “Маҳаллаларда маънавий–маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича жамоат ташкилотларнинг хамкорлиги” тўғрисида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ФЎЎБОФМБ вилоят Кенгаши раисининг диний- маърифий ишлар бўйича ўринбосари, О. Хушмуродов, туман ҳокими ўринбосари вазифасини бажарувчи С.Арипов “Нуроний” жамғармаси раиси Ж. Норқобилов, Кенгашнинг диний-маърифий ишлари бўйича ўринбосари М. Камолова, кексалар ва фахрийлар билан ишлаш бўйича ўринбосари И. Хидиров ҳамда маҳалла раислари қатнашдилар.
Йиғилишни кириш сўзи билан очган ФЎЎБОФМБ туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари У.Назаров бугунги глобаллашув жараёнида ғоявий тахдидлар, халқимизнинг эзгуликка йўғрилган олижаноб фазилатларига, кўп мингйиллик миллий қадриятларимизга, эзгу урф-одат ва анъаналаримизга раҳна солаётгани, оилаларда, маҳаллаларимизда олиб борилаётган кенг кўламли маърифий тадбирларга қарамасдан айрим оилаларда фарзандлар тарбиясига лоқайд ота-оналар борлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Йиғилишда сўзга чиққан ФЎЎБОФМБ вилоят Кенгашининг диний-маърифий ишлари бўйича ўринбосари О.Хушмуродов ҳамкор ташкилотларнинг оилалар ҳамда маҳаллаларда соғлом муносабатлар муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган иллатларнинг олдини олишга қаратиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.
Музокара сўзларида жамиятимиздаги тарбияга таъсир этадиган иллатлардан ҳоли бўлиш, ҳар бир инсон ва оилага маънавий кўмак бугунги кунда зарурлиги қайд этиб ўтилди.

Leave A Reply

Your email address will not be published.