ХАЙРИЯ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

417

Ҳар йили 3 декабрь санасида ногиронлиги бўлган шахслар кунининг нишонланишидан асосий мақсад бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, уларнинг ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.
Туманимизда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбирлар амалга оширилмоқда.
3 декабрь куни Ўзбекистон таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши ташаббуси билан Халқаро ногиронлар куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан кексалар ва ногиронлар холидан хабар олинди.
Тадбир туман кенгаши тасарруфида ташкилот ва муассасаларда фаолият юритган, бугунги кунга келиб кексалик гаштини сураётган нуронийлар холидан хабар олиш мақсадида ташкил этилди.
Унда туман халқ таълими бўлими мудири У. Нурматов ҳамда Ўзбекистон таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши ходимилари билан биргаликда таълим фахрийларидан Нафиса Нурова, Олмос Султонов, Тошкан Элмурадов каби 30 нафар кекса педагог ва ишчи ходимлар ҳолидан хабар олиниб уларга ташкилотнинг совға саломлари улашилди.

Leave A Reply

Your email address will not be published.