ОЧИҚ ДАРС БЎЛИБ ЎТДИ

398

Яқинда 27- умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Муқаддам Нурматова томонидан 4-синф ўқувчилари ўртасида “Қомусимиз-фахримиз ва ғуруримиз” мавзусида очиқ дарс ташкил этилди.
Очиқ дарсда ўқитувчи томонидан дарс мавзуси эълон қилингандан сўнг, ўқувчиларга мультимедиалар, тарқатма матириаллар ва техник воситалар ёрдамида қизиқарли ва мазмунли сабоқ берилди. Очиқ дарсда иштирок этган мактаб директори Отабек Очилов, дарс самарадорлигини оширишда ўқитувчи маҳоратининг мухим аҳамият касб этиши хусусида ўз фикр мулоҳазасини баён этди.
Очиқ дарсда ўқувчилардан Х. Муродов, Д. Туропов, А.Муҳаммадиев, Ж. Тошкенбоевлар ўзларининг конституцияга бўлган қизиқиши ва қобилиятларини берилган саволларга жавоблари билан намойиш этдилар.

Leave A Reply

Your email address will not be published.