РЕКЛАМА НОМЛАРИ ВА ЁЗУВЛАР ЎЗБЕК ТИЛИДА БЎЛСИН!

273

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш” тўғрисидаги 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли қарорига асосан реклама бозорини тартибга солиш соҳасидаги вазифалар амалий ижросини таъминлаш доирасида давлат тилини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу жиҳатдан, Яккабоғ туманида ҳам олиб бораётган ишлардан кўзда тутилган мақсад, туманимиз кўчаларининг кўрки бўлган ташқи реклама конструкцияларидаги реклама ва эълонлар матнида ахборотнинг маъноси бузилишига олиб келиши мумкин бўлган хорижий сўзлар ва иборалардан фойдаланишга йўл қўймаслик, имловий ва луғавий хатоларга барҳам бериш орқали ўзбек тилининг ривожланишига ҳисса қўшиш ва миллатимиз тилини мавқеини оширишдан иборатдир.
Бугунги кунда туманимизнинг марказий ку́чаларида “Плаза”, “Доставка”, “Ксерокопия”, “Маркет”, «Оптом», «Заказ сомса «, каби бошка тиллардан ўзлаштирилган сўзлар жуда ку́плаб учрамокда. Уларнинг у́рнига миллий қадриятларимизга мос тарзда, давлат тилига зид бўлмаган, ўзбек менталитетига хос бўлган номлардан фойдаланайлик!
Мисол учун «Доставка»- «Етказиб бериш хизмати», «Маркет» – «Озик- овкат ду́кони», Ксерокопия- Нусха ку́чириш, «Оптом»- «Арзон нархда» ёки «Улгуржи нархларда», ёки, «Заказ» су́зини «буюртма» деб ёзиб ку́йсак, накадар, миллатга хурмат, тилга эьтиборни оширган бўлардик!
Ҳурматли Яккабоґлик фукаролар! Тадбиркорлар! Сизнинг туманимиз ривожидаги яратувчанлик борасидаги ишларингизни кадрлаймиз! Аммо, «Давлат тили ту́ґрисида»ги Конунга амал килайлик! Сизнинг корхонангиз, ташкилотингиз, савдо ду́конларингизга ва ишлаб чиқариш маҳсулотингизга мос келадиган, жарангдор, талаффузи осон, содда, мазмундор ва энг муҳими ўзбекча номларни танлашингиз лозим!

Leave A Reply

Your email address will not be published.